КЎРИК-ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-09-19 18:10:11    276

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида «Йилнинг енг яхши тарбиячиси-2022» касбий кўрик-танлови бўлиб ўтди. Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган юқори малакали тарбиячиларни аниқлаш ва рағбатлантириш, уларни педогогик маҳорати ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ижодкорлик муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилган ушбу кўрик-танлов бешта номиниция бўйича ўтказилди. Танлов натижасига кўра, “Энг яхши методист тарбиячи” 36-ДМТТ тарбиячиси Марғуба Маматаипова, “Энг яхши креатив тарбиячи” 19-ДМТТ тарбиячиси Маъмура Содиқова, «Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи» 1-ДМТТ тарбиячиси Мадина Назирова, «Энг яхши лойиҳа муаллифи» 30-ДМТТ тарбиячиси Сурайё Муҳаммедова,  «Моҳир қўллар устаси» 26-ДМТТ тарбиячиси  Гулҳаё Мамажонова  1-ўринни эгалладилар. Ғолиблар туман МТБнинг эсдидик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 176 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб