ВЕЛОМАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ
2022-09-17 06:20:48 415
Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳоли, айниқса, уюшмаган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида туман ҳокимлиги, туман спортни ривожлантириш бўлими, ва туман ИИБ бўлими ташаббуси билан "Соҳиби Ҳидоя" зиёратгоҳи йўли бўйлаб 3 километр масофали йўлда ташкил этилган "Веломарафон"да уюшмаган ёшлар вакиллари спорт мураббийлари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда, хусусан, Риштон туманида спортнинг оммавийлигини ошириш, ёшларни спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
– Давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган қарори ижроси доирасида жорий йилда ёшлар ўртасида спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, енгил атлетика турлари бўйича мусобақалар доимий равишда ўтказилиб келинмоқда, – дейди туман спортни ривожлантириш бўлими раҳбари Ҳусанбой Абдуқодиров.
Тадбирда қатнашган ёшлар бундан буён ўзлари яшаётган маҳаллаларда тенгдошларини спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга яқиндан ёрдам беради. Тадбир доирасида югуриш мусобақаси, оммавий гимнастика машғулотлари ўтказилганлиги ёшларга янада кўтаринки кайфият ва шижоат бағишлади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси