ВИЛОЯТ ҲОКИМИ РИШТОН ТУМАНИДАГИ ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
2022-09-17 05:39:26 423
Вилоят ҳокими “Рус-Ўзбектекс” пахта-тўқимачилик кластери қошида ташкил этилаётган тўқимачилик фабрикасининг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди. Йиллик 7200 тонна калава ип, 6800 тонна мато, 3300 тонна момиқ сочиқ ҳамда 3300 тонна чойшаб ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган фабрикада 1100 та янги доимий иш ўрни яратилади. Лойиҳа қиммати 33 миллион еврога тенг бўлган корхона қурилишида сўнгги босқич ишлари якунланмоқда.
"Русўзбектекс" хорижий корхонаси раҳбари Магомед Костоев билан лойиҳани амалга ошириш жараёнларини муҳокама қилган вилоят ҳокими, қурилиш ишлари якунлангунга қадар белгиланган коммуникация тармоқларини тортиш ишларини якунлаш бўйича вилоят масъулларига қатъий вазифа белгилади.
Ижарага олинган бинода яқинда фаолият бошлаган Textile for you корхонасида ойига 15 минг донадан зиёд эркаклар либослари тикилмоқда. Тадбиркор Ойбек Исажонов ташаббуси билан ташкил этилган корхонада жами 80 нафардан зиёд аёллар доимий иш билан таъминланган.
Вилоят раҳбари тадбиркорнинг ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун бино ёки ер майдони ажратилишида ёрдам сўраб қилган мурожаатини тез ва ижобий ҳал этиш бўйича давлат активларини бошқариш бўйича вилоят бошқармаси бошлиғига вазифа юклади. Ҳозирда иш олиб борилаётган бинода электр таъминотини яхшилаш бўйича ҳам масъулларга топшириқ берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси