РИШТОН ТУМАНИДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН “НУРАФШОН” МАССИВИДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚУРИЛИШИ ЯКУНЛАНМОҚДА
2022-09-17 05:32:52 437
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Риштон туманидаги М.Топволдиев МФЙ ҳудудида барпо этилаётган кўп қаватли уйлардан иборат бўлган “Нурафшон” массивида бўлди.
Ушбу массивда жами 310 хонадондан иборат 9 та кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг 5 таси фойдаланишга топширилишга тайёр. 4 та бинода қурилиш ишлари давом этмоқда. Замонавий лойиҳа асосида қурилаётган уйларда одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун барча қулайликлар эътиборга олинган бўлиб, лифт ҳам мавжуд.
Вилоят ҳокими қурилиш ҳамда атрофни ободонлаштириш ишларини сифатли якунлаш бўйича масъулларга кўрсатма берди.
Массив “Рус-Ўзбектекс” пахта-тўқимачилик кластери қошида ташкил этилаётган 1100 ишчи ўринли тўқимачилик фабрикасининг ёнида жойлашгани, янги хонадонлар эгаларининг доимий иш ўрнига эга бўлишларини таъминлайди.
Вилоят раҳбари шунингдек, "Business Partner’s" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган, қиймати 4,2 миллиард сўм бўлган “Аёллар меҳнат гузари, аёллар ҳунармандчилик ўқув маркази ва маиший хизмат кўрсатиш маркази” лойиҳаси қурилиши жараёнларини ҳам кўздан кечирди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси