Хотин –қизларга яратилган имкониятдан фойдаланиб...

×

 2022-09-14 08:30:01    351

PDF юклаш
Чоп этиш


✅Ишсиз ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаш – бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. 
✅Туманимизда бугунги  кунда аёлларимизни улуғлаш, эъзозлаш тамойилига асосланиб, еўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида туманимизда тадбиркор хотин-қизлар сафи кенгайиб бораётгани қувонарли.
✍️"Қўрғонча" МФЙ хотин қизлар фаоли Х. Усмонова томонидан бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таҳсинга лойиқдир.
✍️Хусусан, МФЙ хотин қизлари томонидан ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредит асосида  тикувчиликни йўлга қуйиб ишлаб чиқариш цехи  ташкил этилмоқда. 
✅Орамизда касби ортидан нафақат оиласига, балки бошқаларга ҳам наф келтираётган, уларнинг кўнглини топиб, мушкулини осон қилаётган инсонлар жуда кўп. 
✅Риштон туманидаги Қўрғонча  маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Гавхарой  Мамазияева  ана шундай касб эгаси. У бугун маҳалласининг фахрига айланиб бормоқда.
✍️Гавхарой  Мамазияева  “Аёллар дафтари”нинг 1-тоифасида турган ўзи сингари ишсиз хотин-қизларни атрофига жамлади. Тикувчиликни йўлга қуйиб ишлаб чиқаришни ривожлантирди. Қисқа фурсатда фаолиятини кенгайтириб, маҳалладаги ишсиз хотин қизларни иш билан таъминлашни мақсад қилди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб