ИЛҒОР ТЕРИМЧИЛАРГА СОВҒА ТОПШИРИЛДИ
2022-09-13 14:53:52 381
Туманимизда пахта йиғим-терими уюшқоқлик ва жадал суръатлар билан давом этмоқда. Миллий бойлигимиз бўлган оқ олтинни қуёшли кунларда йиғиштириб олиш учун бугунги кунда ҳар бир киши ўзини пахта майдонида бўлиши кераклигини чуқур англаган ҳолда машаққатлар эвазига етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олишда яқиндан ёрдам бермоқда. Қалб амри билан пахта даласига чиққан теримчилар ҳам оиласи, ҳам шу юрт учун ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшишмоқда.
Ана шундай фаол теримчилардан иборат бўлган маҳалла фуқаролар йиғинларидан келган фуқаролар йиғим-теримда барчага намуна бўлишмоқда. Уларнинг ҳар бири кунига 130-150 килограммдан пахта теришиб, терим суръатини оширишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.
Далаларда жасорат кўрсатиб, давлатимиз хирмонининг юксалишида ўзларининг муносиб улушларини қўшаётган ҳашар-чилар ҳолидан хабар олиш, энг теримчиларни муносиб тақдирлаш мақсадида Риштон туманига масъул этиб бириктирилган вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи К. Кавлонова, Риштон туман бўлими бошлиғи М. Бекмирзаевалар тумандаги пахтазорларга ташриф уюштирмоқда.
“Қайрағоч қалдирғочи” ва “Собиржон Эргашев ерлари” фермер хўжалигининг пахтазорида бўлиб ўтган тарғибот тадбири ҳам барчага манзур бўлди. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи К. Кавлонова оқ олтинимизнинг жаҳон миқёсидаги аҳамияти ҳамда халқ фаровонлиги учун замин эканлиги ҳақида айтиб ўтди. Шундан сўнг бир гуруҳ илғор теримчилар эсдалик совғалари билан мукофотланди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси