“Чинигарон” МФЙда субсидия асосида қудуқ бурғиланмоқда
2022-09-12 05:52:18 475
Ислоҳотлар амалда
Қадимдан ота-боболаримиз ердан унумли фойдаланиш эл дастурхонининг файзли, баракали бўлиши билан бирга бозорларимиз тўкинлигини таъминлаган ҳолда даромаднинг ҳам ошиши эканлигини яхши билишган.
– Маҳалламиз аҳолиси ҳовлиларда истиқомат қилади, – дейди Чинигарон МФЙ раиси Собиржон Йўлдошев. – Ҳар бир хонадонда томорқа ер мавжуд. Албатта заминимиз серҳосил. Тупроқ-иқлим шароити тўрт фаслда ҳам сабзавот экинлари етиштириш учун ғоят қулай. Хонадон эгалари турли сабзавотлар, экиб имкон қадар деҳқончилик қилинади. Аммо бугунги кунга келиб сув тақчиллиги сезилаётганли. Бу эса экинларни суғоришда бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Чиндан ҳам, маҳаллада оқар сув тақчиллиги муаммоси мавжуд. Шунинг учун ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Яқинда ушбу маҳаллада ҳам ана шундай қудуқ қазилиб, сув чиқарилади.
– Сўнгги йилларда мамлакатимизда мавжуд ер майдонлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Исомиддин Ўринбоев . – Айниқса, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш мақсадида аҳоли томорқасини суғориш учун субсидия ажратиш орқали қудуқлар қазишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бугунги кунда сув муаммоси мавжуд Чинигарон МФЙда ана шундай қудуқ қазиш ишлари бошлаб юборилди. Бунинг учун 120 миллион сўм субсидия ажратилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси