♻️Илғор теримчиларни рағбатлантириш давом этмоқда

×

 2022-09-09 15:38:33    282

PDF юклаш
Чоп этиш


✳️Миллий бойлигимиз бўлган “оқ олтин”ни далалардан йиғиб-териб олиш жараёнида туманиздаги теримчилар фаол иштирок этмоқдалар. Айни вақтда далаларда иш қизғин.
✳️Теримчилар бор ҳосилни сўнгги мисқолигача йиғиб олишга астойдил бел боғлашган. Терим суратини оширишда, теримчиларга куч-ғайрат бағишлашда, айниқса, уларни моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган тадбирларнинг ташкил этилаётгани қўл келаётир.
✳️Риштон туманига масъул этиб бириктирилган вилоят ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи К. Кавлонова, Риштон туман бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева ҳамда мутасаддилар фермер хўжаликлари пахта далаларида теримчилар билан учрашишди.
✳️Теримчиларга куч-ғайрат тилаб, пахтани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда  жонбозлик кўрсатаётган фермер хўжалик ва отряд раҳбарлари ҳамда теримчиларга ташаккур билдирилди. Энг илғор теримчиларга ҳар хил турдаги совғалар топширилди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 182 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб