Россиялик ўқитувчи туманимизда!
2022-09-08 17:20:23 393
Халқ таълими вазирлиги хамда Россия маориф вазирлиги билан хамкорликда амалга оширилаётган "2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабларида рус тили фанини ва умумтаълим фанларини рус тилида ўқитишнинг сифатини ошириш" га қаратилган ZO'R KLASS лойиҳаси доирасида Россия давлатининг мутахассис ўқитувчиси Айсулу Гайфулина Риштон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди.
Мутахассис иш фаолиятини мактабда яратилган шароитлар билан танишиш ўқитувчилар ва ўқувчилар билан мулоқот қилишдан бошлади.
Мактабда рус тили фани ўқитилишини сифатли ташкил этиш ва рус тилини ўрганишда жаҳон стандартлари даражасида дарс соатларини ўтишдаги янги методлар билан яқиндан таништириш юзасидан ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш бўйича келишиб олинди.
Икки давлат ўртасидаги таълимни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган лойиҳалар Ўзбекистон таълимининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси