Пахтакорлар ҳузуририда бир кун

×

 2022-09-08 11:23:34    338

PDF юклаш
Чоп этиш


Кўп сонли пахтакор фермерлар ва дала меҳнаткашлари интизорлик билан кутган дамлар етиб келди. Мавсум давомида фидокорона меҳнат қилган пахтакорлар кенг далаларда пишиб етилган ҳосил йиғим-теримини зўр уюшқоқлик билан бошлаб юбордилар.  Қувонарлиси шундаки чўл ҳудудидаги “Оқгул чамани”, “Булоқбоши шуҳрати” ва “Шохрухбек самандар” каби фермер хўжаликлари бу йил 36 тоннадан 40 тоннагача сифатли ҳосилни қабул масканларига топшириб, эл-юрт олдида берган ваъдаларининг устидан чиқиш учун теримда пешқадамлик кўрсатмоқдалар.   

Айни пайтда дала теримчилари учун иссиқ овқат ташкил этилган. Терилаётган ҳосил даланинг ўзида килома-кила ўлчаб олинмоқда. Йиғим терим пайтида илғор теримчиларни рағбатлантириб бориш, пахта пулларини вақтида бериш ва улар ўртасида ўзаро мусобақани янада авж олдириш, ҳосил терими суръатини ошишини таъмиллайди, албатта.Туман ҳокими в ва сектор раҳбарлари пахтакор фермерларимиз далаларда бўлиб, ҳосил йиғим теримининг бориши теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.- Қадрли дала пешқадамлари! Сизларнинг фидокорона меҳнатингизни доимо қадрлаб келганмиз. Бу мавсумда ҳам илғорларга қиммат баҳо совғалар берилади. Мақсадимиз эзгу: Тезроқ Риштон пахта хирмонини тиклаш. Ишонамизки, пахтакор фермерлар зиммангизга олган режаларни тез кунда ошириб бажарасизлар, -дейди туман ҳокими дала илғорлари билан учрашувда.Шуни айтиш жоизки, ҳозирги ғанимат кунларда пахтакорларга мададкор бўлиш энг хайрия ишлардандир. Туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг  пахтакорлар ҳузурида ўтган бир кунлари ўз самарасини берди. Теримчилар алоҳида ғайрат ва иштиёқ билан ҳосил йиғишда давом этдилар. “Оқгул чамани” фермер хўжалиги пахта йиғим-терими мавсумида юзлик маррани забт этди.

Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб