ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2022-09-08 09:19:35 312
Риштон туман ҳокими ва тегишли мутасаддилар томонидан Даҳбед МФЙда бўлиб ўтган ёшлар билан учрашув ва сайёр қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, кредит масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Сайёр қабулда мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ўринбосарлари ҳамда 15 нафарга яқин фуқаролар қатнашдилар.
Эътиборлиси, маҳалла аҳолиси иштирок этган сайёр қабулда аҳоли шу ернинг ўзида мурожаатларига ижобий жавоб олишга ва муаммоларини бартараф этишга муваффақ бўлишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси