ТЕРИМЧИЛАР БИЛАН СУҲБАТ

×

 2022-09-07 06:18:21    264

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси  бошлиғи К. Кавлонова ва Риштон туманида  оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева билан биргаликда Риштон туманида етиштирилган 2022 йилгт пахта ҳосили бўйича ташкил этилган терим жараёнларини фермер хўжаликларига бориб ўрганди.

Риштон туманида  228 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, бугунги кунда уларнинг 52 тасида пахта терими ташкилланди.

Пахта теримини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида, 99 та терим отрядлари ташкил этилди.

К. Кавлонова, «Пахтакор»,  «Иқрор», «Эрали ўғли-Шерали», “Қайроғочлик Солижон Махсум”  фермер хўжаликларига ташриф буюриб, у ерда олиб борилаётган терим жараёнларида иштирок этаётган хотин-қизлар ва онахонлар билан учрашиб теримчилар учун яратиб берилган шарт-шароитлар билан танишди.

Учрашув жараёнларида, хотин-қизлар билан дилдан суҳбат қурган ҳолда илғор теримчиларга совғалар улашди.

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 186 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб