ХИРМОНГА БАРАКА
2022-09-06 06:08:29 322
*️⃣Риштон туманидаги "Русўзбектекс" пахтачилик кластери қошидаги пахта тозалаш заводида бу йилги пахта ҳосилининг йиғим-терим мавсуми бошланганидан дарак берувчи шукроналик тадбири бўлиб ўтди.
*️⃣Аввало, фермер хўжалиги аъзолари, ММТПдаги агроном, механизатор ва сувчилар, уста деҳқонлар, нуронийлар тўпланишди. Фермер хўжалиги томонидан қўй сўйиб, зиёфат уюштирилди.
*️⃣Оқсақоллар ва деҳқонлар биргаликда Қуръон тиловат қилиб, юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик учун, мўл-кўлчилик ва барака учун Яратганга шукрона айтилди.
*️⃣Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари тадбирда иштирок этишиб, бошланаётган пахта йиғим-терим мавсумига барака, дала меҳнаткашларига саломатлик ва куч-қувват тилашди.
*️⃣Жаҳон бозорида Ўзбек пахтасига талаб кучайгани, харид нархларининг ортганлиги, ўз навбатида фермерларнинг манфаатдорлиги ортиши, теримда қатнашаётган аҳоли даромадларининг юқори бўлиши ҳақида гапириб ўтишди.
*️⃣Етиштирилган пахта хосилини тез ва сифатли териб олиниши учун амалга оширилган ташкилий жараён, терим отрядларининг афзалликлари тўғрисида маълумот берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси