Сектор раҳбарлари яна битта мактабдаги тадбирда иштирок этишди
2022-09-05 17:51:19 354
15-умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари кенг миқёсда нишонланди.
Катта қувончлар билан кутиб олинган тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, барчани янги ўқув йили билан табриклашди.
Жорий йилда капитал таъмирланган ушбу масканда ушбу ўқув йилида 891 нафар ўқувчилар таълим олишади. Уларнинг 111 нафари 1-синф ўқувчилари, 39 нафари эса битирувчилар.
Тадбир давомида мактабга илк бор қадам қўйган жажжи ўғил-қизларга Президент совғалари топширилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси