МАКТАБЛАРДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЧАЛИНДИ. ТУМАН ҲОКИМИ ЭНГ ЧЕККА МАКТАБДАГИ ТАДБИРДА ҚАТНАШДИ

×

 2022-09-05 17:46:13    301

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун туманимизда 67 та мактаб ва 2 та касб-ҳунар мактабларининг барчасида 2022/2023 ўқув йилининг илк қўнғироғи чалинди.Катта қувончлар билан кутиб ўлинган бу кунда барча мактабларда тадбирлар ўтказилди. 
Туман ҳокими С.Солиев ва туман ИИБ бошлиғи Х. Ташпўлатов тумандаги энг чекка мактаб Ёйилма маҳалласидаги 25-умумий ўрта таълим мактабидаги тадбирларда иштирок этиб, барчани янги ўқув йили билан табриклади.
Жорий йилда капитал таъмирланган ушбу масканда ушбу ўқув йилида 400 нафар ўқувчилар таълим олишади. Уларнинг 37 нафари 1-синф ўқувчилари, 30 нафари эса битирувчилар.Тадбир давомида мактабга илк бор қадам қўйган жажжи ўғил-қизларга Президент совғалари топширилди.
Тадбир сўнгида биринчи қўнғироқларнинг жаранги эшитилган, барча синф ўқувчилари дарс хоналарида дарсга тайёр бўлдилар. Шу мактабнинг ўқувчиларининг биринчи дарсини туман ҳокими ўтиб берди. Дарсда Ватанни нега севиш керак? ёки биз Ватанни қандай амалларимиз билан севамиз? талқинидаги саволлар билан бошлади.
 Ўқувчилар билан мустақиллик ўзбек халқига беган барча ўзлиги тўғрисида фикр юритдилар. Дарс сўнгида, туман ҳокими ҳар бир ўқувчининг келажакда ким бўлишларини тинглаб, ўзининг ҳаётий йўл-йўриқларини баҳам кўрди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 190 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб