Байрам арафасида меҳнат фахрийларига байрам совғалари топширилди

×

 2022-08-31 08:53:39    275

PDF юклаш
Чоп этиш


✳️"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” дея аталмиш бош ғоя остида нишонланаётган мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида туманимиздаги меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, байрам табриги ва туҳфалари етказилди. 

✳️Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган эзгу тадбир доирасида узоқ йиллар давомида туманимизнинг турли соҳаларида самарали меҳнат қилиб, бугун оила даврасида кексалик гаштини сўраётган нуронийлар, кайвони онахонлар йўқланди. 

✳️Туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари фахрий кексаларимиз хонадонларида бўлиб, уларга Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда туман ҳокимининг энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан йўлланган байрам табриклари, эсдалик совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотларини манзилли тарзда етказишди.

✳️Ширин дийдор ва дилдан суҳбатларда барча фахрийларнинг туманимизни ҳар жабҳадаги ривожи, ёш авлоднинг муносиб тарбиясидаги муҳим ҳиссаси яна бир бор эътироф этилиб, барча фидоий хизматлари учун уларга миннатдорчиликлар билдирилди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 283 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб