“АБДУЛЛАБАЁН” МФЙ: МАҲАЛЛА КИЧКИНТОЙЛАРИГА МУНОСИБ ТУҲФА

×

 2022-08-30 15:17:13    322

PDF юклаш
Чоп этиш


Энг меҳрли ва болажон халқни кўрганмисиз? Энг яхши ноз-неъматлар ва ширинликларни энг аввал келажак эгалари – кичкинтойларга ким тутади? Албатта, катта-ю-кичикнинг ҳурматини жойига қўядиган, тантиликда ягона ва саховатпеша ўзбек халқи.
Авваллари “Абдуллабаён” маҳалласидаги кўримсизгина 39-давлат мактабгача таълим ташкилотининг биносига қадам ранжида қилган бўлсангиз, деворлари у ер – бу ердан дарз кетган бўёқлари кўчган, гуруҳларнинг хоналари таъмирталаб жойни кўриб, “шу ҳам тарбия масканими?” деганингизни билмай қолардингиз.

Туман ҳокими ва мутасаддилар мактабгача таълим ташкилоти биносининг ҳолатини кўриб чиқиб, “бу ерда янги боғча қуриш керак”, деган тўхтамга келишди.Ушбу боғча қурилиши учун 1 млрд. 200 млн. сўм маблағ ажратилиб, “Азимжон Азизбек Барака савдо” МЧЖ қурилиш ташкилоти томонидан қурилиш ишлари олиб борилди. Ростини айтиш жоизки, қурувчилар имкониятларини ишга солишди. Қисқа муддатларда янги замонавий боғча биноси барпо этилди.

 Ҳар бир гуруҳ учун хожатхоналар ажратилиб, болажонларнинг ювинишлари ва тоза-озода юришлари учун ювиниш воситалари муҳайё қилинди. Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди. 

-Ташкилотимизда 3 та гуруҳда қарийб 120 нафар болажонлар тарбияланмоқда. Боғчамизга етарли озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳар хил мева шарбатлари, гўшт ва сабзавотлар билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб турилибди.  Ҳамшира Турдалиева Мадина болаларнинг саломатлигини назоратга олган бўлса, қўли ширин ошпазлардан Воҳидова Ҳусниобод ва Поччаева Шаҳодатхон уларга ҳар куни мазали таомлар пишириб беришмоқда.Биз учун кичкинтойларнинг намунали тарбияси жуда муҳим. Бизнинг эзгу мақсадимиз – болажонларни замон талаблари асосида саводли қилиб тарбиялаш, - деди ташкилот директори Шаҳло Каримова.

Абдуллабаён маҳалласида яшовчи фуқаролар кўрсатилаётган бундай ғамхўрликлардан жуда хурсанд. Ҳар куни эрталаб ота-оналар жажжи фарзандларини боғчамизга қувона-қувона олиб келишмоқда. Янги қиёфа ва кўркамлик касб этган бу таълим масканидан келажагимизнинг муносиб эгалари учирма бўлишига ишонамиз.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб