Байрам арафасида полвонободликлар янги маҳалла биносига эга бўлишди
2022-08-29 10:31:14 346
Истиқлолимизнинг 31 йиллик тўйи арафасида Риштон туманида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қуриб битказилган Полвонобод маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди.
Фуқаролар йиғини ходимлари ва маҳалла аҳолиси учун муносиб шароит ва қулайликларга эга бўлган янги бино ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи 2 минг 300 дан зиёд оилага ажойиб байрам туҳфаси бўлди.
Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкилланган тантанали маросимда Видоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодиржон Ҳолиқов, туман ҳокими Суфҳонжон Солиев, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари ва нуронийлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар маҳалла аҳлини энг азиз байрамимиз ва янги бинонинг фойдаланишга топширилиши билан самимий қутлаб мамлакатимизда маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида амалга оширилаётган салмоқли ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди.
Маҳалла фаоллари, фидоийларнинг юрт равнақига қўшаётган ҳиссалари, маҳалла ҳаётидаги дахлдорликлари эътироф этилди. Қайд этилишича, маҳалла бешлиги ҳамда ҳудуд аҳолиси учун муносиб шароит яратилган бинонинг қурилишига маҳаллий тадбиркор Холмирза Маматқулов томонидан давлат-хусусий шериклик асосида 230 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Келгусида ҳам маҳалла аҳли ва ёшларга хизмат қиладиган яна бир қатор қўшимча лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Тадбир давомида ташкил этилган байрам тадбирда куй-қўшиқ ва рақслар кўнгилларга завқ бағишлади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси