ҲАММАСИ ХАЛҚИМИЗ УЧУН...

×

 2022-08-27 06:17:10    313

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Равон йўл қуриш, ёз ва қиш чилласида айнан йўлларда дуч келинадиган қийинчиликларга барҳам бериш мақсадида шу кеча-кундузда Риштон туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 
Айниқса, бу борада ички йўллар ҳам босқичма-босқич таъмирланиб, асфальт қилинаётгани, ички кўчаларда шағаллаштириш ишлари олиб борилаётгани аҳолига катта қулайликлар яратмоқда. 

????Хусусан, ҳозирги вақтда “Мискин” МФЙ худудида ободонлаштириш ишлари ташкил қилиниб маҳалла худудидаги ички кўчаларда тош, шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. "Мискин" МФЙ Олтин водий кўчасида 300 мерт масофадаги ички йўллар шағаллаштирилди.

????— Азиз ва қутлуғ байрам — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрамига ҳам саноқли кунлар қолди. Маҳалламиздагилар аллақачон байрам кайфиятида. Тозалик, ободликни ўзларига шиор қилиб олганлар кўчалар, қабристон атрофлари, хонадонларни ораста қилиб, дарахтларга шакл беряптилар. Таъмирга маҳтал  кўчаларнинг таъмирланаётгани эса байрамга совға бўлди, -дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мадаминжон Деҳқонов.

????Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 276 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб