Чўнғараликлар учун яна бир қулайлик

×

 2022-08-25 15:53:38    247

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

✍️Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги маҳалла ва қишлоқлардан бошланиши бор гап. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга изчил татбиқ этилаётган “Маҳаллабай ишлаш” тизими бугун чекка-чекка ҳудудлардаги аҳоли пунктларида барпо этилаётган замонавий уй-жойлар, таълим муассасалари, дам олиш масканларию қатор хизмат кўрсатиш шохобчалари янгича қиёфасида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
✍️Одамларнинг ҳаётдан мамнунлиги, шаҳарлардагидек қулайлик ва имкониятларга эга бўлган замонавий масканларда яшаётганидан шодонлик ҳисси замирида бир ҳақиқат — қишлоқларни обод қилиш йўлидаги ислоҳотлар ётибди, десак  муболағага  йўйманг. Ана шундай ҳудудлардан бири анклав ҳудуд саналган — Чўнғара қишлоғи бўлади.
✍️Бугун янгича қиёфа касб этаётган бу жойлар кишида гўё эндигина пайдо бўлгандек тасаввур уйғотади. Аммо бу ўша — чўнғараликларнинг қадимий ва қадрдон қишлоғи. Фақат энди у замонавий кўринишда, барча қулайлик, шарт-шароитларга эга масканга айланиб бормоқда.
✍️Бугунги кунда анклав ҳудуд саналган Чўнғара қишлоғида  “Зилол” Оилавий шифокорлик пунктида қурилиш ишлари давом этмоқда. Ушбу тиббиёт муассаси чўнғараликлар учун яна бир қулайликларни келтириши тайин. Бугун улар ислоҳотлардан мамнун эканликларини таъкидлашдан чарчашмаяпти.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 103 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб