ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИНГ САЪЙ-ҲАРАКАТИ БИЛАН...
2022-08-25 06:55:20 300
✍️Бугунги кунда хорижий мамлакатларда меҳнат мигранти сифатида фаолият олиб бораётган фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали уларни шароитларини ўрганиш, оиласига қайтариш чораларини кўриш ҳамда бандлигини таъминлашга кўмаклашиш масалаларига катта эътибор қатарилмоқда.
✅ “Ёйилма” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Мавлуда Ғофурова ҳам хориж давлатларига ишлаш мақсадида жўнаб кетган фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйди.
✍️ Ҳоким ёрдамчисининг саъйи ҳаракати билан ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Шукурулло Турдибоев тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб ўз оиласи бағрида даромад манбаига эга бўлди. Айни дамда унинг сартарошхонасида мижозлар гавжум.
???? – Менга яратиб берилган шундай кенг имкониятлар учун барчага маъсулларга, юртбошимизга, вилоят ва туман ҳокимига, қолаверса, тиниб-тинчимас маҳалламизнинг ҳоким ёрдамчисига чексиз миннатдорчилигимни билдираман, – дейди севинч кўз ёшлари билан Шукурулло Турдибоев.
✍️ Бу эзгу тадбирлар Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг бир кўриниши, инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотларнинг самараси демакдир.
Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси