2022-08-25 06:52:59 315
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!
✍️ Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида аҳолини бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнига жалб этиш ҳамда аҳоли ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш ва очиқ майдончаларни ташкил этиш орқали уларнинг фуқаролик жамияти ҳаётидаги иштирокини фаоллаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу фуқаролар манфаати ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмлари асосида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш воситасидир.
✍️ Аҳоли Openbudget.uz платформаси орқали маҳалласи, аҳоли пункти ва туманидаги у ёки бу ижтимоий муаммони ҳал этиш бўйича ўз таклифларини фаол билдирмоқда. Энг кўп овоз олган ташаббуслар молиялаштирилиб, аҳоли муаммоларининг манзилли ечим топишига хизмат қилмоқда. Муҳими аҳоли бюджет тақсимотида иштирок этиб, ўзи яшаётган ҳудуддаги муаммони ҳал этиш имконияти яратилди.
✍️ “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида 2022 йил апрель ойида Риштон тумани бўйича жами 5 та умумий ўрта таълим мактаблари томонидан тақдим этилган лойиҳалар ғолиб деб топилган эди.
✍️ Хусусан, Ташаббусли бюджет (опен бюджет) дастури бўйича 30-умумий ўрта таълим мактабига 480 миллион сўм маблағ ажратилиб, таълим даргоҳидаги дереза ромлар АКФА ромларга алмаштирилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси