Риштонда Устозлар миллий форуми бўлиб ўтди

×

 2022-08-24 16:57:01    279

PDF юклаш
Чоп этиш


✍️ Бугун туманимиздаги “Файз” тантаналар мажмуасида туманимизнинг илғор педагоглари, фан мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида 2022-2023 ўқув йили олдидан Устозлар миллий форуми бўлиб ўтди.
✍️ Ўтган ўқув йили давомида эришилган натижаларни таҳлилий сарҳисоб қилиш ва жорий йилда туман  халқ таълими соҳаси олдида турган вазифаларни белгилаб олиш кўзда тутилган тадбирда туман ҳокими ўринбосарлар ва сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
✍️ Тадбирни очиб берган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Азиз Мустафоқулов устозларнинг инсон ҳаётидаги муҳим ўрни ва ролига урғу бериб, илм ўргатиш, ёшларга таълим-тарбия бериш улуғ фазилат эканини таъкидлади.
✍️ Азиз Мустафоқулов ўз сўзида Давлатимиз раҳбари бошчиликларида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратди.
✍️ Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, туманимизда таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган кўплаб таълим фидойилари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари, совғалари билан тақдирландилар.
✍️ Туманимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 290 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб