МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-08-24 16:54:31    255

PDF юклаш
Чоп этиш


✅ Бугун туманимиз ҳудудидаги “Осиё” тўйхонасида туман мактабгача таълим бўлимининг “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги анъанавий август анжумани ўтказилди.
✅ Анжуманда туман ҳокимининг ўринбосари Зарифжон Умаров, сектор раҳбарлари, вилоят мактабгача таълим бошқармаси вакили, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Риштон туман бўлинмаси кенгаши раиси Э.Абдуллаев, туман мактабгача таълим бўлими ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари масъуллари, шунингдек вилоятимизда фаолият олиб бораётган ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирок этдилар. 
✅ Анжуман аввалида туман ҳокимининг ўринбосари З.Умаров мазкур соҳани ривожлантириш, мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш ва уларга болалар қамровини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни алоҳида қайд этиб ўтди.Анжуман ишида туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Муҳайё Дадажонованинг 2021-2022 йилларда соҳа ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар юзасидан ахбороти эшитилди.
✅ Шундан сўнг барча сектор раҳбарлари сўзга чиқиб, фарзандларимиз камоли йўлида фидойилик қилиб келаётган устоз-тарбиячиларни бугунги анжуман ҳамда яқинлашиб келаётган Республикамиз мустақиллигининг 31 йиллиги билан табриклаб, қийин ва масъулиятли, шу билан бирга шарафли касбда уларга куч-қувват, саломатлик тиладилар.    Анжуманда бир гуруҳ соҳа вакиллари фидойилиги ва фаоллиги алоҳида эътироф этилиб, туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 369 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб