Маҳалла ободлиги – юрт ободлиги
2022-08-23 12:04:30 342
✍️Истиқлолимизнинг 31-йиллик тўйини муносиб кутиб олиш мақсадида туманимиз ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Қошқайрон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилмуроджон Ҳамроевнинг сўзларига кўра, маҳаллада байрамга бағишлаб кенг қамровли тарғибот ишлари амалга оширилаётир.
✅ - Туманимиз ҳокими томонидан олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш мақсадида берилган топшириқларини ижро этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиладик ва маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган “Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати” комисияси аъзолари иштирокида маҳалла ҳудудидаги хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди. Маҳалламизда кенг қамровли ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. - дейди маҳалла раиси.
✍️ Маҳалла раисининг маълумотига кўра, аҳоли ўртасида истиқлол байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида “Маҳаллабай” тизими орқали хонадонма-хонадон ва уйма-уй юриш орқали тарғибот ишлари олиб борилаётир. Тарғибот ишлари самараси ўлароқ, фуқаролар маҳалла ободончилигига эътибор қаратишмоқда. Кўчаларни тозалаш, деворларни оқлаш, дарахтларга шакл бериш ва кўчалардаги ариқларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар самарасини кучайтириш мақсадида маҳалла раиси ташаббуси билан ҳашар ҳам ташкил этилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси