Расмий муносабат

×

 2022-08-18 18:21:18    382

PDF юклаш
Чоп этиш


"Ютуб" ижтимоий тармоғида газлаштириш учун "Очиқ бюджет"дан 1 млрд. 80 млн. ютган қишлоққа газ келмаслиги айтилди деб номланган видеоматериал эълон қилинди. Ушбу материалда келтирилган ҳолатлар бўйича “Риштонтумангаз” бўлими қуйидагиларни маълум қилади. Риштон тумани Бужай ва Янги Бужай МФЙда яшовчи фуқаролар “Ташаббусли бюджет” жараёнида ушбу маҳаллаларни газлаштириш учун 1 млрд. 80 млн. маблағни ютиб олишган. Ушбу ҳолат ўрганиш давомида Бужай ва Янги Бужай МФЙда яшовчи аҳоли хонадонлари 2013-2014 йилларгача табиий газ билан таъминланиб келинган. Мавжуд ресурсларнинг етишмовчилиги ва табиий газ таъминотидаги қониқарсизликлар сабабли Фарғона вилояти ҳокимининг 2014-йил 7 июлдаги 163-сонли қарорини таъминлаш мақсадида, Риштон тумани ҳокимлиги томонидан 2014 йил 10 июлдаги 754-сонли қарори ва газ таъминоти қониқарсиз ҳудудлами суюлтирилган газ таъминотига мослаштириш режа-жадвали тасдиқланган. Ҳозирги кунда Янги Бужай ва Бужай МФЙлари ҳудудидаги 1290 та аҳоли хонадонлар суюлтирилган газга мослаштирилиб туман ҳокимлиги ва “Риштонтумангаз” бўлими томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан доимий равишда суюлтирилган газ билан таъминланиб келинмоқда. Риштон тумани Бужай ва Янги Бужай МФЙда яшовчи фуқаролар “Ташаббусли бюджет” жараёнида ушбу маҳаллаларни газлаштириш учун 1 млрд. 80 млн. маблағни ютиб олишган. Бужай ва Янги Бужай МФЙ фуқаролари Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол иштирок этиб, ғолиб бўлишганига қарамай, ушбу ҳудудлар табиий газ таъминотидаги қониқарсизликлар сабабли лойиҳани амалга ошириш “Ҳудудгаз Фарғона” таъминоти томонидан рад этиб келинмоқда. Бу борада бир неча марта туман ҳокимлиги, сектор раҳбари, молия бўлими, вилоят депутати ва “Риштонтумангаз” бўлими ходимлари томонидан фуқароларга тушунтиришлар олиб борилди.
Ушбу ҳудудга таббий газ етказиб берилиши имконсиз эканлиги туфайли уларга “Ташаббусли бюжет” лойиҳасида ютиб олинган маблағни маҳалладаги бошқа ободонлаштириш ишларига (асфальтлаш, электр таъминотини яхшилаш) сафрланиш мақсадга мувофиқ эканлиги айтиб ўтилди. 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб