Маҳаллабай ишлаш орқали одамларнинг тақдирини ўзгартириш мумкин - ҳоким ёрдамчиси
2022-08-18 14:59:41 333
Маҳаллабай ишлаш тизими маҳаллалардаги муаммолар, аҳоли турмушидаги муҳим масалаларни биргаликда ҳал этиш, ҳар бир ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, маҳалланинг «ўсиш нуқта»ларини аниқлаш имконини бермоқда. Шу асосда ҳар бир маҳалланинг ўзига хос ҳаёт тарзидан келиб чиқиб, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва камбағалликни қисқартириш режалари ишлаб чиқилган бўлиб, туманимизда бу борада кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун ҳудуддлардаги хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «маҳаллабай» ишлаш тизими асосида маҳалланинг ўсиш нуқтасини аниқлаш ва уни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилаётганини эътироф этиш жоиз..
Хусусан, ҳудудларда «лидер тадбиркорлар» сони ошиб бормоқда. "Бирлашган" МФЙда фаолиятини бошлаётган Исомиддин Ўринбоев донни қайта ишлаш заводини қуриш орқали янги иш ўринларни кўпайтиришни режалаштирилган.
— Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган маҳаллабай тизими ҳокимият органлари ва жамоатчилик бошини қовуштириб, аҳоли манфаатлари йўлида фаолият юритишларига замин яратяпти, – дейди "Бирлашган" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Равшан Саидов. – Энг муҳими, бундай яхлитлик умумхалқ ҳаракатига айланиб, жойларда йиллар давомида тўпланиб қолган масалаларга ўз вақтида ечим топиш кўламини оширмоқда. Чунки ҳамма масалалар маҳалланинг ўзида ҳал бўлса, одамлар ўз муаммоси билан идорама-идора сарсон бўлиб юрмайди. Бу тизим орқали ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, унинг қисматини тубдан ўзгартириш мумкин.
"Бирлашган" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Равшан Саидов кеча лидер табдиркор билан учрашиб, донни қайта ишлаш заводида давом этаётган қурилиш жараёнлари билан танишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси