Амиробод МФЙ: "Обод қишлоқ" дастури – фаровонлик асоси
2022-08-17 16:05:41 366
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!
✍️ Сўнгги йилларда туман марказларида ободонлаштириш ва марказий кўчаларнинг меъморий қиёфасини янгилаш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Бироқ, сир эмаски, мамлакатимизнинг салмоқли қисмини ташкил этадиган қишлоқ ва маҳаллаларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ўз ечимини кутиб турган масалалар йиллар давомида тўпланиб қолган эди.Давлатимиз раҳбарининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида"ги Фармони ва “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори олдимизда кўндаланг турган ана шундай масалаларга ечим бўлди.
✍️ Риштон туманида олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудлардаги қишлоқларда аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи ва даражасини сезиларли даражада ижобий томонга ўзгартириш, қишлоқларимиз қиёфасини замонавий мезонлар асосида қайта қуриш, қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳоли, айниқса, ёшлар учун муқим иш ўринларини яратишга қаратилган “Обод қишлоқ” Дастури қишлоқ аҳолиси учун кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунаси бўлди.
– Дастурга асосан, 2022 йилда туманимиздаги "Амиробод" маҳалла фуқаролар йиғинларида бунёдкорлик ишларини олиб бориш режалаштирилган, – дейди туман ҳокими ўринбосари Нозимхўжа Орипов. – Хусусан, ижтимоий соҳа объектларида бир қатор амалий ишларни олиб боришни мақсад қилганмиз.
-Доимо теварак-атрофимизни ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратмоғимиз даркор, дейди туман ИИБ бошлиғи Х. Ташпўлатов. - Хонадонимиз олди кўчаларга арчалар, гуллар экиб, бошқаларга ибрат, ўрнак бўлишга интилишимиз лозим.
✍️ Бугун тумани ҳокими ўринбосари Н. Орипов, туман ИИБ бошлиғи Х. Ташпўлатов бошчилигида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари тумандаги "Амиробод" маҳалласида бўлиб, ободонлаштириш ишлари билан танишишди ва маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар билан учрашиб, ҳар биримиз ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашишимиз, бу борада ишларни жадаллик билан олиб боришимиз лозимлигини ва ҳар бир фуқаро ўз хонадонига сабзавот маҳсулотларини экишни, кўчат қуриш ва кўча маданиятига эътибор қаратиши зарурлиги борасида гапириб ўтишди.Бугун сектор раҳбарларининг маҳаллама-маҳалла юриб, ободонлаштириш ишларида янада фаол бўлишга чорлашлари бу бизнинг чиройли яшашимиз учун қилинаётган эътибор деб билишимиз керак.
✍️ "Амиробод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 37-сонли мактабгача таълим муассаси, 33- умумтаълим мактабини таъмирлаш, ҚВП биносини таъмирлаш, МФЙ ҳудудига 10 км ичимлик суви тармоқларини тортиш, 1 км йўлни асфалтлаштириш ва 2 км йўлни шағаллаштириш, 102 та таянч симёғочларини қайта таъмирлаш ва 2 та ТПни янгилаш ва модерницазия қилиш ва 50 дона кўча чироқлари ўтказиш, 3 км алоқа тармоқларини тортиш, 0.5 кмга пиёдалар йўлакчаси ўтқазиш ва ҳудудни инфратузилмасини яхшилашга қаратилганн ишлар режалаштирилган.
✍️ Бугунги кунда "Обод қишлоқ" қишлоқ дастури доирасида Риштон тумани Амиробод МФЙ ҳудудида қурилиши режалаштирилган 1 та бекат ва ушбу ҳудуддаги ҚВП биноси қурилиши якунига етказилган бўлса, қолган объектларда иш жадаллик билан давом этмоқда.
✍️ Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган мазкур дастур ҳудудларда аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, халқни рози қилиш, юртимизни янада тараққий эттиришга хизмат қилади.
Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси