Расмий муносабат

 2022-08-16 07:19:31    326

PDF юклаш
Чоп этиш


“Олимжон Ҳайдаров” ўзининг фейсбукдаги саҳифасида Риштондаги кулолчилик марказидаги дўконлар аукционга қўйилмоқда, деб иддао этилган видеоматериал эълон қилинди. Ушбу материалда келтирилган ҳолатлар умуман тасдиғини топмагани билдирилиб, қуйидагилар маълум қилинади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 март кунги КУЛОЛЧИЛИКНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА қарорининг 11-бандига кўра, Риштон туманидаги «Халқаро кулолчилик маркази»даги кулолларга қуйидаги имтиёзлар берилган.«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг Фарғона вилояти Риштон туманида ташкил этилган «Халқаро кулолчилик маркази» ҳудудида кулоллар учун қурилган хонадонларни улар томонидан сотиб олиш мақсадида:
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан хонадонлар қийматининг 50 фоизи миқдорида кулолларга бошланғич бадалсиз, фақат мазкур хонадонлар гарови остида 20 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан, Марказий банкнинг асосий ставкасида ипотека кредитларини ажратиш;
хонадонлар қийматининг 50 фоиз миқдорини «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан қоплаб бериш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ушбу қарорга кўра, хонадонларнинг умумий нархининг 50 фоизи яъни 10 млрд сум миқдоридаги сумма банк томонидан тўлаб берилган.Кулоллар учун 3 йил имтиёзли давр билан ипотека кредитлари ажратилган.Бундан ташқари, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан кулолардан маҳсулот харид қилиш учун 200 миллион сумдан ортиқ миқдоридаги сумма ажратилиб кулолчилик маҳсулотлар сотиб олинган.Яқинда қурилиш бўйича қилинган мурожаат ҳам қурувчи ташкилот томонидан бартараф этилиши келишиб олинган эди.
Шуни айтиш жоизки, халқаро кулолчилик маркази айнан анъанавий кулолчилилик билан шуғулланадиган усталар ташаббуси билан барпо этилган.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 74 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб