АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
2022-08-15 14:39:20 317
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Одамларни рози қилиш бугун давлатимиз сиёсатининг бош мақсади ҳисобланади. Халқимизни ташвишга солиб келаётган муаммоларига ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун турли ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказилаётгани инсон қадрини нечоғлик юксаклигидан далолат беради.
Жумладан туман ҳокими қабулларда мурожаат қилаётган фуқаролар мурожаатлари юзасидан жойларга бориб ўрганиб муаммоларини ижобий ҳал этмоқда.
Масалан, 11 август куни туман ҳокими қабулига келган Хурамобод МФЙ яшовчи фуқаро Муҳарамой Расулова уй-жойини таъмирлатиб бериш бўйича мурожаат қилган эди.
Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокими ўринбосари ва мутассадидар Муҳарамой Расулова хонадонига бориб яшаш шароити билан танишдилар. Фуқаронинг яшаш шароити оилавий аҳволи ўрганилгач, фуқаронинг уй-жойини таъмирлаб бериш учун қурилиш материаллари етказиб берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси