Риштонда яна бир мактаб кўркам қиёфа касб этмоқда

×

 2022-08-15 06:40:12    283

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

Жорий йилда Риштон туманидаги "Обод қишлоқ" дастурига киритилган "Оқ ер" маҳалласидаги 15-умумтаълим мактабида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати инжинеринг компанияси "Иқболжон Ғоффоров" хусусий корхонаси ишчи ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Қурилиш учун 2.579.855.000 сўм ажратилган. Бугунги кунда мактабдаги таъмирлаш ишларининг 75 фоизи бажарилди. Ажратилган миллиардлаб маблағларнинг ўз ўрнида сарф этилиши, қурилиш ишларининг сифатли амалга оширилиши, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича туман ҳокими ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида доимий назорат олиб борилаётганини таъкидлаш жоиз. Негаки, ушбу қурилиш ишларининг сифатли амалга оширилиши, таълим муассасасида муаммоларсиз куз-қиш мавсумларини ўтказиш, бинонинг узоқ йиллар давомида келажак авлодга хизмат қилиши бевосита ана шунга боғлиқ.Таъкидлаш жоизки, мактабдаги таъмирлаш ишлари қисқа фурсатларда якунланади. 

Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 351 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб