Ободонлаштириш - халқимизга хос анъана
2022-08-15 06:33:53 345
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, боғ яратиш халқимизнинг азалий хислатларидан саналади. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади.Энг азиз, энг улуғ байрам олдидан ўтказилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ ҳайрия ҳашари туманмизда ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.Умумхалқ хайрия ҳашарида туман аҳолиси фаол иштирок этиб, ўзлари яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, ариқлар, кўчалар, ҳиёбонларни, қабристонларни тозалаш, умуман, катта ҳажмдаги ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқда.Хайрия ҳашари туманнинг ҳар бир гўшасини озода ва орасталигини, покиза ва ободлигини таъминлаш, халқимизнинг кексалар, етим-есирлар ва ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатишдек азалий қадриятлари давомийлигининг ёрқин намунаси бўлмоқда.Хусусан, Оқ-ер МФЙ Гулзор кўчасида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, фуқаролар унда фаол иштирок этишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси