Риштонда мустақиллик байрами арафасида банк офиси фойдаланишга топширилди

×

 2022-08-15 06:29:10    321

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

 “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида нишонланаётган Республикамиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида вилоятимиз шаҳар ва туманларида ўнлаб янги ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилмоқда.Хусусан, “Марказ” МФЙда мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида “Универсалбанк” томонидан ташкил этилаётган “Банк хизматлари офис”ларининг навбатдагиси туманимиз фуқароларига ўз эшикларини очди.Замонавий офис истеъмолчиларга кенг кўламли молиявий ва консалтинг хизматларини кўрсатиш баробарида, ҳисоб рақам ва пластик карталар очиш, кредит олиш учун ариза бериш, омонатларни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини бажариши билан ҳам аҳамиятлидир.Шунингдек, туманда истиқомат қилувчи 210 мингдан зиёд фуқаролар 24/7 режимида ишловчи банкомат ва инфокиосклардан ҳам куннинг исталган вақтида эркин фойдаланишлари мумкин. Унда миллий пластик карталардаги маблағларни нақдлаштириш, коммунал, уяли алоқа каби қатор тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 305 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб