Август – ҳосилга ҳосил қўшиладиган палла

×

 2022-08-12 06:40:27    273

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида кластер корхоналари ва уларга аъзо фермер хўжаликлари томонидан жорий йилда 5 минг 950 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда.
Бу йил баҳорнинг нисбатан серёғин келгани ва июль ойидаги аномал иссиқ ғўза парваришида фермерлар учун бир мунча қийинчиликларни юзага келтирди. Аслида ҳеч бир мавсум осон кечмайди, ҳар йилнинг ўзига яраша табиат инжиқликлари, сув ва бошқа масалаларда муаммолар юзага келиши мумкин.  
Шунга қарамай агротехника тадбирларининг ўз вақтида, оптимал муддатларда ва сифатли ўтказилиши натижасида кўзланган ҳосил етиштирилмоқда. Айниқса, ҳосилга ҳосил қўшиладиган август ойида – зарбдор ўттиз кунлик давомида барча пахта майдонларида ғўзани суғориш ва ишлов бериш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Риштон туман ҳокими  бошчилигида сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари фермер хўжаликлари пахта далаларида бўлиб, ғўза парваришини кўздан кечиришди. 
Айни пайтда ғўза парваришланаётган ерларни бегона ўтдан тозалаш, ниҳол ўсувчи учларини чилпиш, биологик ишлов бериш давом эттирилмоқда. Кузатувлари давомида туман раҳбари, ғўза парваришланаётган ерларни бегона ўтдан тозалаш, ниҳол ўсувчи учларини чилпиш, биологик ишлов бериш давом эттирилаётган ишларни кўрди. 
 "Ҳасан Ҳамдам ери " фермер хўжаликлари мисолидаги ўрганишлар натижаси ўлароқ, барча агротехник ишларни рисоладагидек йўлга қўйиш, сув танқислигини инобатга олиб, омилкорлик билан иш юритиш, пировардида ҳар гектардан баракали ҳосил етиштиришга доир тавсия ва топшириқлар берилди. Туман ҳокими ҳосилга ҳосил қўшиладиган айни ёз чилласида кўзланган ҳар бир агротехник тадбирни кечиктирмасдан сифатли бажариш баракали хирмон кўтариш гарови эканлигини таъкидлаб, фермер хўжаликлари ишига ривож тилади.

Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 332 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб