ДЕПУТАТЛАР ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШИШДИ
2022-08-11 17:12:29 321
Бугун Риштон тумани кенгаши котибият мудири М.Мамажонов бошчилигида Риштон туман депутатлари, Риштон тумани Марказ МФЙда жойлашган кўп каватли уйларда яшовчи фукаролар билан учрашиб, уларнинг ҳозирда қийнаб келаётган муаммолари юзасидан суҳбатлар ўтказишди.
Маълумот учун “Марказ” МФЙда 17 та тўрт қаватли уйлар қурилган бўлиб 400 тадан ортиқ хонадондан иборат бу ерда асосан ёшлар истиқомат қилишади. Айтганча, “Янги Ўзбекистон” мавзесида “Ёшлар гузари” ва “Марказ” МФЙ идораси ҳам жойлашган. Бундан ташқари, 150 ўринли болалар боғчаси ҳам ушбу мавзеда жойлашган. Замонавий ва шинам уйга кўчиб ўтган фуқаролар бугунги доруломон кунларга шукрона келтиришмоқда. Риштон туманида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси