Спорт — соғлом ҳаёт гарови
2022-08-11 16:05:39 518
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз
Моҳиятан, спорт саломатлик гарови эканини барчамиз яхши биламиз. Шу боис, Ўзбекистонда спорт билан шуғулланиш оммавий тус олмоқда. Соғлом турмуш тарзига амал қилаётган юртдошларимиз сони кун сайин кўпайиб бораётгани ҳам фикримиз далили.
Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эса бу борадаги ҳаракатларимизга янги руҳ бағишлади. Туманимизда эрта тонгдан хиёбону кўчаларда югуриб, чиниқаётган одамларни кўп учратяпмиз. Бугун мактабгача таълим тизими ходимлари ўртасида ҳам спорт билан мунтазам шуғулланиш авж олган. Турли спорт мусобақалари ўтказиш оммалашмоқда.
Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани кейинги йилларда оммавий спорт тадбирларини ўтказишга кенг йўл очмоқда.
Хусусан, Риштон туманидаги 12-ДМТТда "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида спорт фестивали ўтказилиб, унда гуруҳ тарбияланувчилари ва тарбиячилари иштирок этишди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси