Муаммо, мурожаат ва ечим – қабуллар мурожаатларнинг манзилли ҳал этилишига хизмат қилади
2022-08-11 14:57:39 298
Юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот инсон қадри учун хизмат қилмоғи лозим ва бу тамойил бугунги кунда олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди.
Жойларда ўтаётган қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
Риштон туманида ҳам туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан белгиланган режага асосан қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Бугун халқ қабулхонасида сектор раҳбарларининг навбатдаги қабули ўтказилди.
Қабулда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мутахассислари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва маҳаллалардаги ёрдамчилари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳаллалардан келган 50 га яқин фуқаролари иштирок этишди.
Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари масъуллар иштирокида тингланиб, шу жойнинг ўзида кўриб чиқилди. Қабул давомида фуқароларнинг уй-жой расмийлаштируви, электр энергияси таъминоти, ичимлик суви, йўл ва бошқа масалалардаги 35 та мурожаати қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 12 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди.Келиб тушган мурожаатларнинг 18 тасига туман ҳокими ва масъуллар томонидан тушунтириш берилиб, кўтарилган масалалар келгусида амалга ошириладиган дастурлар доирасида ҳал этилиши билдирилди. Ижроси муддат ва масъуллар томонидан қўшимча ўрганиш талаб қиладиган 5 та мурожаатга муддатлар белгиланиб, масъулларга ижро учун йўналтирилди ҳамда ижроси секторлар штаби томонидан назоратга олинди.
Албатта бу каби сайёр қабулларда аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш орқали мавжуд муаммоларнинг бартараф этилиши, аҳолининг розилигини таъминлайди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси