«Аёллар дафтари»: Даромад манбаига эга бўлмоқда

×

 2022-08-11 08:42:28    268

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Бугунги кунда Риштон тумани оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан "Аёллар дафтари" рўйхатига олинган фуқароларни бандлигини таъминлаш ва даромад манбаига эга бўлишлари учун кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. 
Жумладан, ишсиз хотин-қизларга субсидия асосида берилган тикув дастгоҳларидан самарали фойдаланилганлиги боис оиланинг кунлик ўз даромади юзага келмоқда. 


Ҳозирда  Дашт Тегирмон МФЙ да "Аёллар дафтари"нинг биринчи тоифасига киритилган Умарова Дилдорахонга субсидия асосида тикув машинаси берилган эди.
 Ҳозирда фуқаро  ўзининг касбини давом эттириб, ўз ёнига вақтинча ишсиз бўлган ёшларни жалб қилиб, устоз шогирд анъанасини давом эттирмоқда. 


Албатта бугунги кунда ҳар бир соҳада устоз-шогирд анъаналари мавжуд бўлиб, бизнинг туманда ҳунармандчиликнинг деярли барча сохаларида илғорлик намоён бўлмоқда. 
Туманимизда устоз-шогирд анъаналарини давом эттираётган хотин-қизларни ҳамиша қўллаб-қувватланади ва эъзозланади.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб