БУНЁДКОРЛИК: МФЙЛАР УЧУН ЯНГИ БИНОЛАР ҚУРИЛМОҚДА

×

 2022-08-10 14:23:14    316

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун юртимизда маҳалла институти халқчил тузилма сифатида шаклланиб, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги фаол иштироки билан жамиятимиз ҳаётида мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги саъй-ҳаракатларга янгича куч бағишлади.

Мазкур ҳужжатда маҳалла институтини янада ривожлантириш билан боғлиқ қатор долзарб вазифалар белгилаб берилган бўлиб, айни чоғда унинг ижроси бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, фармон асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини янада юксалтириш, фуқаролар йиғинлари идоралари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан жиҳозлаш ишлари изчил давом эттириляпти.


Маҳаллаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улар фаолиятига замонавий ахборот ва рақамли технологияларни жорий этиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, туманимиздаги МФЙ идоралари учун янги бинолар қуриш, мавжудларини таъмирлаш, тизимда фаолият кўрсатаётган ходимлар учун муносиб шарт-шароитлар яратишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.


Бугунги кунда туманимиздаги бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари, хусусан, Абдуллабаён, Полвонобод, Амиробод, Сухобод ва Бужай МФЙларида давлат хусусий шерикчилик асосида МФЙ бинолари қурилмокда. Уларнинг айримлар мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Куни кеча туманидаги “Носгар”, “Анхорбўйи”, “Жалаер” ва “Гузар” махалла фуқаролар йиғинларига “Асакабанк” АЖ Фарғона филиали хомийлигида компютер жамламалари топширилди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб