Туманимиздаги 5 та маҳаллада енгил конструкцияли тиббиёт пунктлари ташкил этилмоқда

×

 2022-08-10 11:02:53    327

PDF юклаш
Чоп этиш


Кейинги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аҳоли саломатлиги йўлида туб ўзгаришлар бўлмоқда. Айниқса, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати йилдан йилга яхшиланиб бораётир. 

Хусусан, олис ва чекка ҳудудлар аҳолисига бирламчи тиббий ёрдамнинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Риштон туманининг "Дашт Тегирмон", "Оқ-томир", "Янги авлод", "Сўхобод" маҳалла фуқаролар йиғинларида шунингдек, "Ўрикзор" маҳалла тиббий пунктларини ташкил этиш бўйича манзилли ишлар давом этмоқда. 
Ушбу ҳудудларга босқичма-босқич маҳалла тиббий пунктлари учун махсус контейнерлар олиб келиниб, аҳоли учун фойдаланишга топширилиши белгиланган. 

Эндиликда тиббий ускуналар, интернет, замонавий алоқа воситалари, дори-дармонлар билан жиҳозланган тиббий пунктлар қишлоқ аҳолиси учун хизмат кўрсатади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб