БУНЁДКОРЛИК: МАҲАЛЛАЛАР ЙЎЛЛАРИ АСФАЛЬТ ҚИЛИНМОҚДА
2022-08-09 14:21:32 359
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!
???? Бугун юртимизнинг қай бир ҳудудига борманг улкан бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Айниқса, йўлсозларимиз томонидан маҳаллалардаги ички йўллар тез ва сифатли қилиб таъмирланмоқда. Маълумки, Риштон туманининг олис ва чекка ҳудудларида ҳам ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
????Тўраобод МФЙ ҳудудидаги ўқитувчилар кўчасида 2,5 км йўлни асфальтлаш ишлари сифатли қилиб якунланди. Ушбу кўча асфальтлаштириш таклифи «Очиқ бюджет» ахборот порталидаги «Менинг йўлим» лойиҳасида ғолиб деб топилган эди. 800 миллин сўмга яқин маблағ эвазига кенг ва равон йўллар барпо этилди. Туманда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида ушбу маҳалла ҳудудида яшовчи аҳоли яна бир қулайликка эга бўлди.
????Шунингдек, Оқ-томир маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам 850 мерт асфальтлаш ишлари олиб борилиб, фуқароларга енгиллик яратилди.- Сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида тумандаги энг чекка ҳудудлар ҳам обод гўшага айланмоқда, дейди Оқ -томир МФЙ раиси Адҳамжон Орипов. - Ёмғирли кунларда ушбу кўчада юриш бироз ноқулайликлар туғдирар эди. Энди эса йўлларимиз равон бўлди. Инсон қадри улуғланган юртда ҳар бир фуқаро учун қулайликлар яратилмоқда. Бунинг учун барча раҳбарларга миннатдорчилик билдириб ўтамиз.
Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси