РИШТОН ТУМАНИДА «АЁЛЛАР ДАФТАРИ»ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ҚАНДАЙ ЁРДАМЛАР КЎРСАТИЛМОҚДА?
2022-08-08 15:58:22 321
Риштон тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи М. Бекмирзаеванинг маълум қилишича, ўтказилган хатлов ва ўрганишлар натижасида «Аёллар дафтари»га 4604 нафар аёллар киритилиб, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида бугунги кунга қадар 3566 нафар хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди.
«Аёллар дафтари»даги хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамларни соҳалар кесимида таҳлил қилинганида:
1448 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз бўлган 47 нафар аёлларни бандлигини таъминлаш ва касбга ўқитиш бўйича ёрдамлар кўрсатилди.
228 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 60 нафарига 1, 229 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
1490 нафар боқувчиси бўлмаган, эҳтиёжманд хотин-қизлардан 895 нафарига бир марталик моддий ёрдам берилди, 2 нафар тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизларни жароҳлик ҳаражатлари тўлаб берилди. 2 нафар аёлларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.
566 нафар ижтимоий ёрдамга ҳамда И- ва ИИ-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлардан 566 нафарига бир марталик моддий ёрдам, 1 нафар тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга даволанишлари ва операциялари учун зарур маблағлар шарнома асосида тўлаб берилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга мухтож 50 нафар хотин-қизларни Наманган вилоятига “Фарғона Водий” МЧЖ туризм агетнтлиги томонидан шартнома асосида 7 500 000 сўм маблағ ажратиб саёҳатга юборилди.Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга мухтож 110 нафар хотин-қизларга 41 690 000 сўмлик озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.
3-босқич “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг маъданий ва маънавий хордиқ олишлари учун 300 нафар хотин қизлар сектор рахбарлари ташаббуслари билан ва 455 нафари хомийлар ҳисобидан Андижон вилоятининг Боғи-Шамол, Ширмонбулоқ ва Фарғона вилоятининг Водил туманидаги Чимёнсой дам олиш масканларига бир кунлик саёҳатлар ташкилланди.
Жорий йилнинг 7 ойи давомида 3533 нафар аёллар учун "Аёллар жамғармаси"дан жами 2 млрд. 654 млн. сўм маблағ сарфланди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси