Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди
2022-08-08 14:47:28 361
Сессияда ишида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишини туман ҳокими Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси С. Солиев олиб борди.
Сессия кун тартибига иккита масала киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентини 2022 йил 18 июль куни ўтказган видеоселекторида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва бозорларда нарх-наволарни барқарорлигини таъминлаш борасида берган топшириқларини тумандаги ижроси юзасидан иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Одиловнинг ахбороти.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 24-ноябрдаги 709-сонли қарорининг 2-банди талаблари асосида туманда захирага олиниши режалаштирилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларида деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойишани тасдиқлаш юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хужалиги масалалари бўйича ўринбосари Н.Маҳмудовнинг ахбороти.
Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди раҳбар ва масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси