БАРЧАНГИЗГА ОМАД ТИЛАЙМАН, АЗИЗ ЁШЛАР!

 2022-08-08 14:44:30    256

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум, қадрли абитуриент ёшлар!

Бугундан бошлаб мамлакатимиз бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бошланади.
Мана шундай ҳаяжонли ва масъулиятли кунларда ҳар бир абитуриент қалбида келажакка ишонч, ОТМ талабаси бўлиш иштиёқи жўш уради. Шу билан бирга, бу кунлар йиллар давомида олинган билимларнинг синови, таълим олган мактабнинг, ўқитувчиларнинг обрўси, шаънини ҳимоя қилиш кунлари ҳамдир.

Азиз ёшлар!
Барчангизга ОТМ имтиҳонларида омад тилаган ҳолда ҳар бирингиздан бор билим ва заковатингизни намойиш этишни сўрайман.
Сизнинг имтиҳондаги муваффақиятингиз ҳаётингиздаги туб бурилиш ясаш нуқтасидаги муваффақиятлардан бири бўлади.
Ишонаманки, сентябрь ойини барчангиз талаба сифатида ОТМларда бошлайсиз ва яқин йилларда Янги Риштонмизнинг етук кадрларига айланасиз.
Ҳар бирингизга омад ҳамроҳ бўлсин, азиз абитуриентлар!
С. СОЛИЕВ, Риштон тумани ҳокими


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 326 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб