Тадбиркорлар билан учрашув
2022-08-06 08:39:57 432
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони бош инспектори М.Пўлатов Риштон туманида тадбиркорлар билан учрашди.
Унда туман ҳокими, ҳоким ёрдамчилари, талбиркорлик субъектлари, тижорат банклари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
М.Пўлатов иштирокида тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг таклифлари борасида очиқ мулоқот қилди.
Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган ер майдони, бино ва объектлар, банк кредити олиш, коммунал ва бошқа соҳалардаги ўнлаб мурожаатни ўрнатилган тартибда ижобий ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси