ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
2022-08-06 08:35:59 399
???????? Бугун Риштон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Солиев аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида Доруломон МФЙдаги ёшлар билан учрашди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди. Ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоб олишди.
Ёшлар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун дастгоҳ, имтиёзли кредит, субсидия асосида меҳнат қуроллари олиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
Эътиборлиси, маҳалла ёшлари боқимандаликка берилмагани, аниқ мақсад билан олдинга интилаётгани қувонарли ҳолат.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси