Ёшлар муаммолари билан ишлаш устувор вазифамиз
2022-08-05 19:00:52 447
Аҳоли, айниқса, ёшлар муаммолари билан ишлаш, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаш ҳамда ижобий ечимини топиш масаласи бугунги кунда ҳар бир раҳбарнинг биринчи галдаги вазифасига айланмоқда. Бу борада Риштон туманида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабул ва учрашувлар ташкил этиб бориляпти.
Бугун 1-сектор раҳбари туман ҳокими С. Солиев “Носгар” маҳалласида ёшлар билан учрашув ўтказди. Сайёр қабул шаклида ташкил этилган учрашувда 15 дан ортиқ ёшлар ва аҳоли вакиллари, алоқадор туман ташкилотлари раҳбарлари ва 1-сектор штаби аъзолари иштирок этишди.
Ёшлар томонидан 8 та турли маслада билдирилган мурожаатларнинг 3 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 3 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва ижроси муддат этадиган 2 та мурожаатга муддат белгиланиб, масъулларга йўналтирилди. Муддат белгиланган мурожаатлар ижроси 1-сектор штаби томонидан назоратга олинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси