ЖУРНАЛИСТЛАР "ҲУНАРМАНДЛАР МАРКАЗИ"ДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИШДИ
2022-08-05 14:27:40 445
Бугун 2022 йил 5 август куни АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режага мувофиқ Риштон туманида навбатдаги Пресс-тур ўтказилди.
Мазкур тадбирда туманда фаолият юритаётган журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этдилар.
Пресс-тур қатнашчилари дастлаб “Қалайнав” МФЙ ҳудудида бунёд этилаётган “Ҳунармандлар маркази”даги қурилиш ишлари жараёни билан танишдилар. 0,8 гектар майдонни эгаллаган 2 қаватли “Ҳунармандлар маркази”нинг лойиҳа қиймати 2,4 млрд сўмни ташкил этади. 16 нафар ҳунарманд хонадонини иш билан таъминлай оладиган марказ лойиҳаси учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан имтиёзли кредит ажратилган.
Бугунги кунда мажмуада қурилиш ишлари поёнига етай деб турибди. Мажмуа Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади.-Президентимиз томонидан ҳунармандларга катта эътибор берилмоқда. – деди туман ҳокимининг ўринбосари Нозимхўжа Орипов. – Ушбу мажмуанинг фойдаланишга топширилиши Риштон ҳунармандчилигини янги босқичга олиб чиқади.
Мажмуа иш бошқарувчиси Дилшоджон Мастоновнинг таъкидлашича, “Альфа-инвест”, “Риштон бинокор”, “Нурафшон” каби МЧЖлар қурувчилари объектни тез ва соз қуриб битказиш ва фойдаланишга топшириш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.
Пресс-тур иштирокчиларининг иккинчи манзили “Оқ ер” МФЙ ҳудудида жойлашган “Чинор-2020 плюс” МЧЖ томонидан қурилаётган “Ҳунармандлар маркази” бўлди. Ушбу мажмуанинг лойиҳа қиймати 10 млрд сўмни ташкил этади. Мажмуа Риштон тумани туристик салоҳиятининг янада ривожланишига ҳисса бўлиб қўшилади. Йирик иншоот икки қаватли бўлиб, 1-қавати ҳовлисида 15 нафар ҳунарманд оиласи ишлаши учун уй-жой ва дўконлар ташкил қилиняпти.
Ҳунармандлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини шу ерда жойлашган кўргазмалар залига қўйиши, сотиши ва буюртма олиши мумкин. Бинонинг 2-қавати фойдаланишга топширилгач бу ерда 500 нафар ёшлар кулолчилик маҳсулотларига безак бериш ишларини амалга оширадилар.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси