Сертификатлар топширилди

×

 2022-08-05 14:01:00    258

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон тумани ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Бекмирзаева томонидан, « Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш» марказида 16 соатлик ўқув курсларини тамомлаган ёш йигит қизларга, ўқув дарсларини тамомлаганлиги бўйича  сертификатларни  тақдим этди.Шунингдек, тадбир давомида  М.Бекмирзаева томонидан ёш никохланувчи оилаларга,  замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда «Оила — муқаддас», «Соғлом оила — соғлом жамият», «Оила — жамият ва давлат ҳимоясида» ва «Фаровон оила — жамият равнақининг асоси» концептуал ғоялари хусусида ва никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, никоҳланувчи шахсларда оилавий қадриятларни ҳурмат қилиш, оилаларда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни яратиш ҳамда ибратли ота-она бўлишлари юзасидан ўз тавсия ва маслаҳатларини берди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 108 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб