Фуқаро мудофааси тактик ўқув амалиёти

×

 2022-08-03 17:21:52    419

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими буйруғи асосида 3 август куни Риштон туманидаги Хожа Илғор МФЙ биноси ҳудудида фавқулодда вазият юз берган пайтда амалга ошириладиган қутқарув ва эвакуация жараёнлари амалиёти ўтказилди. Туман ҳокими ўринбосари, туман эвакуация гуруҳи раҳбари М.Бекмирзаева фуқаро мудофааси долзарб вазифа экани ҳақида маълумот берди.Дастлаб МФЙ раиси зилзила ва ёнғин ҳақида жарчиларни огоҳ қилиб, вазият юзасидан бонг уриш, турли тегишли идораларга хабар беришни буюрди. 


 Сиреналар бахтсиз ҳодиса юз берганидан дарак берарди. Маълум бўлишича, бир неча уйлар зилзила оқибатида вайрон бўлган, болалар ва катталар йиқилган бинолар остида қолган. Зудлик билан жамоат ишлари гуруҳи, Қизил Ярим Ой жамияти фаолларидан иборат жамоалар шакллантирилиб иш бажаришга киришди.  Тегишли ташкилотлардан етиб келган тезкор гуруҳлар шай ҳолатда эди. Газчи ва электриклар, ўт ўчирувчилар, фавқулодда вазиятлар ходимлари ёрдамга отилишди.


 Ярадор ва бошқа жабрланганлар вайроналар остидан чиқарилиб биринчи ёрдам кўрсатилгач "Тез тиббий ёрдам" автомашиналарида касалхонага жўнатилди. Аҳолини зудлик билан Риштон саноат коллежи ҳудудига эвакуация қилиш бошланди. Ҳовлилардан уй ҳайвонлари, чорва молларини талафотсиз олиб чиқишга муваффақ бўлинди. Ветеринарлар ишга тушди.  


Риштон саноат коллежи биносининг 1-қаватида фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш хоналари шай этилган. Чап томонда оналар ва болалар, қариялар, аёллар, эркаклар хоналари алоҳида тайёрлаб қўйилган. Ўнг томонда эса биринчи ёрдам кўрсатиш учун ҳамшира ва ҳакимлар, психолог хоналари тайёрланган. Бу ерда эвакуация қилинган кишиларни жойлаштириш бошланди. Хоналарда  барча шароитлар муҳайё қилинди. 


Амалиёт жараёнларини Фарғона вилоят ФВБ бошлиғининг ходимлар бўйича ўринбосари подполковник Умиджон Исмоилов, бошқарма ўқув маркази бошлиғи майор Исроил Исроилов, Риштон туман ФВБ бошлиғи майор Исроилжон Кенжабоев, унинг ўринбосари капитан Муслимбек Эргашев ва бошқа масъул ходимлар кузатиб баҳолаб бордилар.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб